ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Россияда буғдой экспортига доир киритилган чекловлар Ўзбекистонга салбий таъсир қилмайди. Бу ҳақида Россия элчиси Тюрденев билан бўлиб ўтган йиллик матбуот анжуманида хабар қилинди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Маълумки, Россияда 15 декабрда буғдой экспортига доир чеклов жорий этилди. Унга кўра келгуси йилнинг 15 февралидан 30 июлига қадар фақат 17 млн тонна буғдой экспортга чиқарилиши мумкин.
Ушбу вазият Ўзбекистонга қандай таъсир қилади, - деган саволга Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Андрей Мокроусов жавоб берди.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон йилига 9,5 млн тонна буғдой истеъмол қилар экан. Шундан 7 млн тоннаси Республика ичида етиштирилар экан. Импорт қилидаётган буғдой ва уннинг 99,5 Фоизи Қозоғистондан ва 0,5 % Россиядан олиб келинар экан.
Бундан кўриниб турибди-ки, Ўзбекистон ўзига керакли буғдойнинг асосий ҳажмини ўзида етиштиради ва қолган қисмини Қозоғистондан сотиб олади. Керак бўлса, 17 млн квота доирасида Россиядан ҳам харид қилиш мумкин. Шунинг учун, бу ерда хавотирга ўрин йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Россия фақат ЕОИИ аъзоларига имтиёзли нархларда буғдой сотиш имкониятини кафолатлайди. Бу йил Россияда буғдой ҳосили 40 млн тоннага яқин бўлиши кутилмоқда.