Қашқадарёда свет ўчавергач, ҳудудий электр тармоқлари устидан судга ариза ташланди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси жойларда электр энергияси ва ундаги узилишлар юзасидан мониторинг ишларини олиб бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Қашқадарёда свет ўчавергач, ҳудудий электр тармоқлари устидан судга ариза ташланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати вакили.

"Пул бор, свет йўқ": Самарқанд вилоятида оилалар 3 кундирки светсиз ўтиришибди

Таъкидланишича, ўрганишлар давомида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 12-16 соатгача электр тармоқдан режасиз узилиш ҳолатлари кузатилган. Бунинг оқибатида аҳоли томонидан ҳақли эътироз ва норозиликлар кўпайиб кетган.

"Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси жойларда электр энергияси ва ундаги узилишлар юзасидан мониторинг ишларини олиб бормоқда. Биз ишни энг оғир ҳудудлардан бири бўлган - Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида свет ўчиши масаласини кўриб чиқишдан бошладик. Одамлар 12-16 соатлаб электр-энергиясисиз ўтиришга мажбур бўлаётгани аниқланди", - деди суҳбатдош.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчиларни ҳақ ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини юзага келтирган Ҳудудий электр тармоқлари бўйича судга даъво аъризаларини киритиб бормоқда, деб қўшимча қилди суҳбатдош.