"Ҳаммани жазолаймиз": Пентагон рекорд даражадаги ҳарбий бюджетни нимага сарфламоқчи

Америкалик сенатор ва конгрессменлар ҳарбий бюджет лойиҳасини маъқулладилар. Вашингтон ўз ҳарбий эҳтиёжлари учун 2021-йилда рекорд даражадаги 740 миллиард долларни сарфлашни режалаштирган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik, Андрей Коц. Америкалик сенатор ва конгрессменлар ҳарбий бюджет лойиҳасини маъқуллашди. 2021-йилда Вашингтон ҳарбий эҳтиёжлари учун рекорд даражадаги 740 миллиард долларни сарфламоқчи. Шунингдек, режадан - қуролли кучлар модернизацияси, янги технологияларни ишлаб чиқиш, шу жумладан, рақибларга санкцияларни қўллаш ва иттифоқдошларга кўмак бериш орқали АҚШ геосиёсий таъсирини кенгайтириш ўрин олган.

Помпео Россияни АҚШ душмани деб атади

Пентагон ушбу маблағларни қандай сарфламоқчи - РИА Новости материалида ўқинг.

Президент билан суришув

Аслида Мудофаа бюджети лойиҳаси америка ҳукуматининг энг юқори даражаларида тортишувларни юзага келтирди. Ҳозирча амалдаги президент бўлиб турган Дональд Трамп Афғонистон, Корея ва Германиядаги америка қўшинлари сони қисқартирилаётганидан норозилик билдирди. Сал олдинроқ у фуқаролар уруши давридаги Конфедерация арбоблари шарафига номланган ҳарбий объектлар номи ўзгартирилиши ва қулдор Жанубдаги ҳар қандай рамзларнинг йўқ қилиниши кўзда тутилган қонун лойиҳасига қарши чиққан эди.

АҚШ ўз денгиздаги гегемониясида Россияни асосий хавф деб билади

Бундан ташқари, президентга ушбу ҳужжатда 1996 йилда қабул қилинган коммуникациялар соҳасида алоқа ахлоқи тўғрисидаги қонуннинг - технология компанияларини фойдаланувчи контентини жойлаштириш, олиб ташлаш ёки бошқа йўл билан чеклаб туриш учун суд даъволаридан ҳимоя қилувчи 230-бўлимини бекор қилиш тўғрисидаги банднинг йўқлиги ҳам ёқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Трампнинг Twitter, Facebook ва қатор бошқа интернет-платформалари билан эски ҳисоб-китоби бор. Бу платформалар кўпинча унинг баёнотларини дезинформация ёки бўлмаса баҳсли контент сифатида белгилаб қўяди.

Трамп уларни кўп маротаба цензурада ва сиёсатга таъсир ўтказишга уринишда айблаган. Американинг амалдаги президенти ижтимоий тармоқлар ва ОАВларни ўзлари эълон қилаётган материаллар учун юридик жиҳатдан жавобгар, дея тан олиш лозим, деган фикрда.

“Шимолий оқим – 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди

Аммо буларга қарамай, бюджет лойиҳаси учун 438 нафар конгрессменларнинг 300 нафари овоз берди. Бу вакиллар палатасига президент ветосини енгишга имкон беради. Трамп лойиҳани яна блоклайдиган бўлса, конгресс такроран овозга қўяди. Агар ҳужжат яна маъқулланадиган бўлса, у узил-кесил қабул қилинади. Боз устига қонунни сенат қўллаб-қувватлаган: 84та — ижобий ва 13та қарши овоз.

Санкциялар ва кўмак

Бюджет лойиҳасининг геосиёсий янгиликларидан бири — "Шимолий оқим - 2"га қарши санкциялардир. Америкаликлар қунт ва изчиллик билан углеводородлар бозорида Россия позицияларига путур етказишга ҳаракат қилишмоқда. Бюджет газ ўтказгич қурилишида бериладиган кўмак, шунингдек, қувур ётқизадиган кемаларнинг техник модернизацияси бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун жазони кўзда тутади.

АҚШ нима учун "Шимолий оқим-2"га тўсқинлик қилмоқда - видео

"Шимолий оқим — 2" ҳозирда 94 фоизга тайёр. Яна 76 километр масофани босиб ўтиш қолган, холос. Санкцияларни айланиб ўтиш учун Германия айёрона йўл тутди ва газ қувурини қуриб битказиш учун махсус фондни ташкил этди. Юридик жиҳатдан пудратчилар "Шимолий оқим -2"га бевосита алоқадор бўлмаган ҳолда ушбу тузилма буюртмаларини бажарадилар.

Америкаликлар шунингдек Туркияга кераклича босим ўтказмоқчи. Бюджетда Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш учун санкциялар кўзда тутилган. Ўтган ҳафта охирида Давлат департаменти давлат котиби Майк Помпеонинг ушбу битим америка ходимлари ва ҳарбий техникасини хавф остига қўяётгани, шунингдек, Москвага Туркия қуролли кучлари ва мудофаа саноатига кириш ҳуқуқини бераётгани тўғрисида баёнот эълон қилди.

Туркия ТИВ жавоб чоралари билан таҳдид қилди. С-400 - узоқ вақтдан буён Вашингтон ва Анқара муносабатларида тўсиқ бўлиб келмоқда. Америкаликлар Туркияни аллақачон F-35 бешинчи авлод самолётлари дастуридан чиқариб ташлаган. Пентагон ушбу энг янги қирувчилар ҳақидаги маълумот Туркия ЗРКларидан Москвага етиб боришидан ҳавотирланмоқда.

АҚШ нега Туркия руслардан сотиб олган С-400дан қўрқади? — жавоб видеода

Америкаликлар шарқий европалик иттифоқдошлар - Болтиқ бўйи ва Польшани молиялаштиришда давом этмоқда. Бу давлатлар "Россияни тийиб туриш учун" плацдармдир. Шунингдек, "хавфсизлик соҳасида ёрдам, Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ташаббуси доирасида" Киевга ҳам 250 миллион доллар ажратилади. Тафсилотлар очиқланмаяпти, аммо, гап Украина ҚКга зирҳланган автомобиллар, танкларга қарши ракета мажмуалари, кичик денгиз кемаларини етказиб беришда давом этиш ҳақида бораётган бўлиши эҳтимолга яқин.

Оммавий қайта қуролланиш

Табиийки, АҚШ ўзини хафа қилдириб қўймайди. 740 миллиард доллардан Пентагоннинг базавий эҳтиёжларига 635,5 миллиард  доллар йўналтирилади. Қолгани энергетикада миллий хавфсизлик дастури (26,6 миллиард) ва чет элдаги операциялар (69 миллиард)га йўналтирилади. Айниқса, уч йил давомида гипертовушли технологияларни ҳарбий сафга қабул қилиш зарурати алоҳида қайд этилган.

Рус қуроли: “Тюльпан” - дунёда энг қудратли термоядровий миномёт

Ядровий триадани модернизациялашга 30 миллиард доллар ажратилган. Ушбу маблағлар янги алоқа ва бошқариш тизимларини ривожлантиришга (Nuclear Command, Control and Communications - етти миллиард), истиқболли B-21 Raider бомбардимон самолётлари дастурига (2,8 миллиард), Columbia лойиҳаси бўйича энг сўнгги баллистик ракетага эга сувости кемаларига (4,4 миллиард) сарфланади.

Ядровий боеголовкали LRSO "Ҳаво - ер" қанотли ракеталари лойиҳасига 474 миллион ажратилса, янги GBSD минтақалараро баллистик ракеталари дастурига — 1,5 миллиард йўналтирилади.

Ракеталарга қарши мудофаа тизимини ривожлантиришга 20 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Бу маблағларга денгизда жойлашувчи ракеталарга қарши SM-3, жанговар аҳборот-бошқарув тизими бўлган AEGIS, THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимлари харид қилинади. Patriot ЗРК модернизация қилинади. Космик қўшинларга - АҚШ спутник гуруҳининг кейинги кенгайтирилишига 15 миллиард доллар захирада ушлаб турилибди. Ўн миллиардга яқин маблағ кибермайдондаги операциялар - ҳужум ва мудофаа операцияларга мўлжалланган.

Бунақаси дунёда ҳеч кимда йўқ - Путин янги қурол ҳақида

ҲҲК 57 миллиард доллар олади. Бу пулларга 79та F-35 қирувчилари, 15 та KC-46 заправкачилари, 24 та F/A-18 Super Hornet палуба қирувчи-бомбардимонлари, 52 та AH-64E Apache зарба вертолётлари ва қатор бошқа машиналар харид қилинади. 2021 йилда ҲДКга 32,3 миллиард доллар сарфланади: бу янги авлод Columbia бош дронлари, Ford классидаги авианосец, Virginia классидаги сувости кемаси, иккита Arleigh Burke эсминеци, битта FFG(X) фрегати, LPD десант кемаси, танкер, шунингдек, иккита йирик экипажсиз USV Large кемалари.

Пиёда қўшинлари учун 13 миллиард кўзда тутилган: тўрт мингдан ортиқ енгил бронеавтомобиллар, 32та кўпнишонли зирҳланган машиналар, 72та жанговар амфибиялар харид қилиниб, 89та Abrams танклари модернизация қилинади. Келажак технологиялари ҳам эсдан чиқмаган. Жумладан, гипертовушли қуролга 3,2 миллиард, микроэлектроникага — 1,5 миллиард, сунъий интеллектга — 841 миллион сарфланади.

Америка ҳарбий бюджети ўсишда давом этмоқда ва ҳар йили янги рекордларни ўрнатмоқда. Бир нарса аёнки, янги президент даврида ҳам АҚШ ташқи сиёсати ўзгариши ва янада тинчликпарварроқ бўлиши даргумон.