Россия тинчликпарвар кучлари шимолий Степанакерт атрофини миналардан тозалашни якунламоқда

Операция давомида тинчликпарвар кучлар тоғли ҳудудлар ва об-ҳаво ёмонлашуви шароитида миналардан тозалашнинг юқори тезлигини сақлаш имконини берадиган замонавий роботлаштирилган мажмуалардан фойдаландилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия тинчликпарвар кучларининг муҳандислик бўлинмалари шимолий Степанакерт ҳудудини миналардан тозалаш ишларини якунлашмоқда.

Тоғли Қорабоғ: Россия тинчликпарвар кучлари учун мобил-шаҳарча барпо этилди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, операция давомида муҳандислик бўлинмалари 260 гектар ер, 100 километр йўл, 434та уй-жойларни миналардан тозалашган.

Таъкидланишича, 8,6 мингдан ортиқ портлаш хавфи бўлган предметлар аниқланган ва зарарсизлантирилган.

Ҳудудни портловчи предметлардан тозалаш ишлари давомида тинчликпарварлар тоғ-тошли ва об-ҳаво ёмонлашган шароитда миналардан тозалашнинг юқори жадаллигини ушлаб туришга имкон берувчи замонавий робототехник мажмуалардан фойдаланишмоқда.

"Аниқланган портловчи предметлар ва портламай қолган ўқ-дорилар олиб чиқилмоқда ва махсус жиҳозланган полигонда йўқ қилинмоқда. Эвакуация қилинмайдиган ўқ-дорилар барча зарур хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда жойида йўқ қилинмоқда", - дейилади хабарда.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари - Владимир Путин, Никол Пашинян ва Илҳом Алиев Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақида қўшма баёнот қабул қилишган эди. Баёнотга мувофиқ, 10-ноябрдан Тоғли Қорабоғда ўт очиш тўлиқ тўхтатилади. Арманистон томони бир қатор ҳудудлардан воз кечишга рози бўлди.

Ўт очишни тўхтатиш ва жанговар ҳаракатлар устидан назорат олиб бориш мақсадида Тоғли Қорабоғ можароси зонасида Россия Федерациясининг 1960 нафар ҳарбий хизматчилари контингенти, 90 та бронетранспортёр, 380 дона автомобил ва махсус техника жойлаштирилган.