ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 135 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 315 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 4 нафари Андижон вилоятида,1 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 73 589 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 97 фоиз.
Айни пайтда 2 114 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 168 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда жами 612 киши пандемия қурбони бўлди.
Қирғизистонда 200 ўринли шифохона
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари A. Иноятов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасида бўлиб қайтди. Ўзбекистон делегацияси Боткен вилояти Қадамжай тумани Марказий туман касалхонасида бўлди.
У ерда Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Aлимкадир Бейшеналиев ва Қирғизистон ҳукуматининг бошқа вакиллари иштирокида шифохонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 78,0 миллиондан ошди, 1,7 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (18,0 млн), Ҳиндистонда (10,1 млн), Бразилияда (7,3 млн).