Ўзбекистонлик спортчилар Жаҳон кубогида 14та медал қўлга киритишди

Москвада бўлиб ўтган Жаҳон кубогида ўзбекистонлик спортчилар 3та олтин, 8та кумуш ва 3та бронза медалларни қўлга киртишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Ўзбекистон самбочилари Москвада бўлиб ўтган Жаҳон кубоги мусобақасида 14та медал қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлган киритишди, деб хабар қилмоқда Миллий Гвардия телеграм канали. 

"Муросасиз беллашувлар натижасида ҳамюртларимиз - 3 та олтин, 8 та кумуш ва 3 та бронза медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладилар", - дейилган хабарда. 

Спортчилар орасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Сарбон Эрназаров олтин ҳамда Улғбек Рахмонов кумуш медални қўлга киритди. Тошкент халқаро аэропортида спортчилар муносиб кутиб олинди.

Ўзбекистонлик спортчилар Жаҳон кубогида 14та медал қўлга киритишди

Москвадаги халқаро турнирда 17 та давлатдан 130 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этган.

Ўзбекистонлик спортчилар Жаҳон кубогида 14та медал қўлга киритишди