Тошкент ҳокимлиги ноодатий экскурсияга таклиф қилди

28-30 декабрь кунлари Ўзбекистон давлат амалий санъат ва ҳунармандчилик музейида “Музейда тун” ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. 28-30 декабрь кунлари Ўзбекистон давлат амалий санъат ва ҳунармандчилик музейида “Музейда тун” ўтказилади, деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, санъат ихлосмандлари кечки пайтда ўтказиладиган ноодатий экскурсия ҳамда “Аския”, “Келин салом”, “Алла” каби миллий тадбирларда иштирок этишлари мумкин.

"Карантин чекловлари инобатга олинади. Ўзингиз билан кўчма ёритиш манбасини олиб келиш тавсия этилади", - дейилган хабарда.