Самарқандда ярим яланғоч бўлиб “Каптива” йўлини тўсган эркакнинг шахси аниқланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқандда кийимсиз эркак йўл ўртасида “Каптива”нинг йўлини тўсгани акс этган видео тарқалган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Самарқандда йўлнинг қоқ ўртасида ярим яланғоч бўлиб “Каптива” йўлини тўсган эркакка нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни Самарқанд тумани Миронқул МФЙда яшовчи 25 ёшли С.Б. содир этгани аниқланган. У маст ҳолатда бўлган.

Унга нисбатан Ўзбекистон МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд тумани маъмурий ишлар бўйича судига юборилган.

Шунингдек, фуқаронинг ўзи билан бу каби ҳуқуқбузарликларни такроран содир этмаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилди.