Бунақаси дунёда ҳеч кимда йўқ - Путин янги қурол ҳақида

Россияда бошқа бирорта давлатда бўлмаган қурол пайдо бўлди, деб баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россиянинг истиқболли ракета мажмуаларига гипертовушли "Авангард" блоклари ўрнатилади, деб баёнот қилди давлат раҳбари Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги хайъати йиғилиши давомида.

Тажовузкорларга шама: Россия ўз қасос қуроли жанговар шайлигини текшириб кўрди

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда мутахассислар энг янги жанговар техникани "Стилет" ракеталаридан кўчиришни режалаштиришмоқда.

"Бизда дунёда бошқа ҳеч кимда йўқ қурол пайдо бўлди. Бунда, албатта, биринчи галда гипертовушли қурол назарда тутилмоқда", - деди Путин.

Россия етакчиси мамлакат Қуролли кучлари бошқа хорижий давлатлардан ортда қолиши керак эмаслигини айтди. Путиннинг сўзларига кўра, РФ "бир қадам олдинда" ҳаракатланмоғи лозим.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Россия Мудофаа вазирлиги "Авангард" тезлиги ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.

Идора маълумотларига кўра, ракета мажмуасининг гипертовушли блоки 28 Махгача тезликни олади. 

Ер сатҳида 1 Мах тахминан сониясига 340 метрга тенг, 28 Мах эса - сониясига 7,5 километрга.

Тахминларга кўра, "Авангард" жанговар блоклари янги "Сармат" минтақалараро баллистик ракеталарига ўрнатилади.