Сардоба сув омборидан жабр кўрган ҳудудларда касбга ўқитиш масканлари ташкил этилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан вазирлик ва Корея ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури лойиҳаси доирасида Сирдарё вилояти айрим туманларига пресс-тур ўтказилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Сардоба сув омборида рўй берган техноген вазият туфайли жабр чеккан ҳудудларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканларининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда воқеа жойидан Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тожикистон Ўзбекистонга Сардоба фалокати сабаб инсонпарварлик ёрдами юборди

2020 йилнинг 23 октябрида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Корея ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси билан "Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури" лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича меморандум имзоланган эди.

Ушбу меморандум асосида бугунги кунгна қадар Оқолтин тумани "Шодлик" маҳалласи, Сардоба тумани "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳамда Мирзаобод тумани "Деҳқонобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган Маданият маркази биносида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Сардоба сув омборидан жабр кўрган ҳудудларда касбга ўқитиш масканлари ташкил этилди

Очилиш тадбирларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Корея ҳамкорлик агентлиги директори Пак Сунжин иштирок этди.

Ўз фаолиятини бошлаётган мазкур 3та ўқув маркази ёрдамида ҳудуддаги 200 нафарга яқин аёллар ва ёшларни бир вақтнинг ўзида пазандачилик, компьютер саводхонлиги мутахассисликлари бўйича профессионал ўқитиш ва бу орқали уларни маълум даромад манбалари билан таъминлаш, иқтисодий фаолликларини янада ошириш, аҳолининг таклифлари асосида кейинчалик қўшимча равишда хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик йўналишлари бўйича махсус ўқув курсларини очиш кўзда тутилган.

Сардоба сув омборидан жабр кўрган ҳудудларда касбга ўқитиш масканлари ташкил этилди

Жорий йилнинг май ойида Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида рўй берган техноген вазият туфайли ҳудуддаги Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги бир қанча аҳоли пунктлари, ижтимоий соҳа объектлари, қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етди. 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур фавқулодда ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланган фуқароларга тезкор ёрдам кўрсатиш бўйича бир қанча ишлар йўлга қўйилди.

Таъкидланишича, жойларда ташкил этилаётган касбга ўқитиш марказларига туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари этиб тайинланади ҳамда марказларнинг мақсадли ва самарали фаолият юритилишини таъминлайди.