Россия махсус рейс билан Ўзбекистонга 56 нафар жиноий иш фигурантларини жўнатди

Россия махсус рейс билан Ўзбекистонга жиноий жавобгарликка тортиш ва ҳукмни ижро этиш учун 56 нафар фуқароларни жўнатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия махсус рейс билан Ўзбекистонга жиноий жавобгарликка тортиш ва ҳукмни ижро этиш учун 56 нафар фуқароларни жўнатди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Россия бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Бош прокуратурасининг одам ўлдиришга суиқасд қилиш, босқинчилик, ўғрилик ва бошқа жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортиш учун фуқароларни топшириш тўғрисидаги сўрови қаноатлантирилган.

“Бугун Новосибирск аэропортида эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда барча зарурий хавфсизлик чораларига риоя қилиб, 56 нафар фуқарони ватанига топшириш амалга оширилди”, - дейилган хабарда.

Коронавирус тарқалиши туфайли уларни ватанига топширишда алоҳида чоралар кўрилган. Ўзбекистон томони уларни олиб кетиш учун махсус авиарейс жўнатган.