ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Стенфорд университетидаги SLAC лабораторияси олимлари коронавирус оқсил тиканларининг биринчи юқори аниқликдаги суратларини чоп этишди.
"Коронавируслар тиканлар ёрдамида организмга юқади, тиканлар ҳужайралардаги рецепторлари билан боғланади. Вирус жуда фаол ва уни ўрганиш учун ходимларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган бир нечта лабораториялар мавжуд", - дейилган хабарда.
Мутахассислар коронавирус тиканини суратга олиш учун енгилроқ NL63 штаммидан фойдаландилар. Компонентларнинг табиий жойлашишини бузмаслик учун улар вирусларни музлатиб қўйдилар ва электромагнит ускуна ёрдамида минглаб сурат олдилар ва кейинчалик уларни бирлаштирдилар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой бошида Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллоҳ номидаги фан ва технологиялар университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини ишлаб чиқишганди.