ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Эронлик Instagram юлдуз Фотима Хишванд қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар қилди.
Ўтган ҳафтада Фотима 10 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилганди. Журналист Масих Алинежад актриса Анжелина Жолидан унинг “зомби-версияси”– эронлик Instagram юлдузи Фотима Хишвандга (Сахар Табар исми билан танилган) ёрдам сўраб видеомурожаат эълон қилди.
Хишванд ҳукм чиқарилгандан бир неча кун ўтиб озод қилинди. Бунга "Оммавий ахборот воситаларининг катта босими" сабаб бўлган.
Қизларнинг қариндошлари гаров пули тўлашди, дастлаб ҳукумат бундай шартда қўйиб юборишни рад этиб келганди.
Фотима Теҳронда, у оиласига қайтди.
Фотима Хишванд 2017 йилда машҳур бўлган: ўша вақтда ОАВларда у Анжелина Жолига ўхшаш учун 50 та жарроҳлик амалиётидан ўтгани ҳақида маълумот тарқатган. Қиз жарроҳлик амалиётидан ўтмагани, фақат фотошоп ёрдамида фотосуратларни таҳрир қилганини айтди.
2019 йил 5 октябрда Фотима Хишванд Instagram’да машҳур бўлган уч нафар аёл билан бирга ҳибсга олинган. У ширк келтириш, зўравонликка ундаш, номақбул йўллар билан даромад топиш ва ёшлар орасида коррупцияни тарғибот қилишда айбланган.