Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди

Ойбек Усманов Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ойбек Арифбекович Усманов Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Уни тайинлаш тўғрисидаги қарор Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган.

Ойбек Усманов 1962 йилда Тошкентда туғилган. 1985 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тугатган.

У 2013 йил январь ойидан бери Ўзбекистоннинг Миср ва Иорданиядаги элчиси, шунингдек, 2020 йил май ойидан Ўзбекистоннинг Марокашдаги элчиси лавозимида ишлаб келган.