Ўзбекистон 2020 йилда россияликларнинг талаби юқори бўлган авиайўналишлар учлигига кирди

Ўзбекистон, Арманистон ва Қирғизистон 2020 йилда Россиядан парвоз қилиш учун оммабоп хорижий йўналишлар учлигига киритилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон, Арманистон ва Қирғизистон 2020 йилда Россиядан парвоз қилиш учун оммабоп хорижий йўналишлар бўлди. Бундан Туту.ру сафар ва саёҳатлар хизмати тадқиқоти дарак бермоқда.

Шу билан бирга бу мамлакатларга парвоз қилиш учун ўртача чек бир йил ичида 13,7 минг рубль (+10 фоиз), 7 минг рубль (+6 фоиз) ва 12,4 минг рублгача (+19 фоиз) ошган.

Ўзбекистонликлар қаерга парвоз қилишни исташмоқда – сўров натижалари

Шунингдек, Туркия, Молдава, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь, Тожикистон ва Германия энг талаб юқори бўлган йўналишлар ўнталигига кирган.

Россия 27 март куни коронавирус тарқалиши туфайли мунтазам халқаро ва чартер парвозларни тўхтатиб қўйган эди. Август ойида Россия Туркия, Буюк Британия, Танзания билан парвозларни қайта тиклади. Кейинчалик Швейцария, Миср, БАА, Мальдив, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Сербия, Куба ва Япония билан ҳам парвозлар ўзаро келишувга асосан тикланди.

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ўз чегараларини қачон очиши ҳақидаги савол жавоб бераётиб, чегаралар коронавирус билан боғлиқ вазият имкон бериши биланоқ очилишини маълум қилди.

Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг маълум қилишича, Россияда коронавирус пандемияси баҳорга келиб тугаши мумкин.