Рустам Тошматов Россия президентига мактуб ёзгани 16 декабрь куни маълум бўлганди. Унинг тан олишича, у нефть-газ компанияларидан бирининг акция эгаси бўлишни ва Тула ширин кулчаларини татиб кўришни орзу қилади.
Кремлга Рустамнинг хати етиб борди ва унга совға жўнатилди. Совға Бишкекдаги Россия фан ва маданият марказида тантанали равишда топширилиши кутилмоқда.
Илгари у Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековга Янги йил олдидан мактуб ёзган. Қирғизистонликлар ҳозирча кейинги давлат раҳбарини сайлашмаганликлар учун Рустам Россия президентига мурожаат қилишга қарор қилган.
“Мен уни кириб келаётган байрам билан табрикладим ҳамда янги йил совғасини сўрадим – Тула ширин кулчаси, термокружка, “Путинникига ўхшаш”, ва Газпром” ёки “Роснефть” акциялари. Отамнинг дўсти акциялар ҳақида гапириб бергандан кейин мен акция эгаси бўлишни истадим. Бу жуда ажойиб ва даромадли. Мен ҳали Тула ширин кулчаларини татиб кўрмаганман, татиб кўришни хоҳлайман. Ҳамма у жуда мазалигини айтяпти”, - дейди Рустам.