Қаршида ЙПХ автомобили ёниб кетди

Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлиги биносининг рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХга тегишли “Lacetti”нинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “Қарши шаҳрида ГАИ автомашинаси ёниб кетди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди. Воқеа юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.

Хабарда ёзилишича, 2020 йилнинг 18 декабрь куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган вилоят ҳокимлиги биносининг рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.О. бошқарувидаги “Lacetti” русумли махсус хизмат автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Қаршида ЙПХ автомобили ёниб кетди

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин тез фурсатларда бартараф этилган. Транспорт воситасининг двигатель ва капот қисми зарарланган.

Тошкентда “Малибу” дарахтга бориб урилиб, ёниб кетди

Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларга аниқлик киритилмоқда.