ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистонда бугун коронавирус билан касалланганлар деярли қолмади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев “Тошкент ёшлар форуми –2020” маросимидаги чиқишида маълум қилди.
COVID иккинчи тўлқини, вакцина ва ислоҳотлар: ССВ янги раҳбари билан интервью
Унинг сўзларига кўра, касаллик аниқланган биринчи кундан бошлаб давлат раҳбари ҳукумат олдига аниқ вазифалар қўйган.
“Биронтамизга тинчлик бермадилар, бир кун ҳам дам бермадилар. Асосий мақсад – халқимиз соғайиб кетсин. Пандемия даврида соғлиқни сақлаш тизимига шунчалик кўп пул берилдики, қиёсий маънода буни 30 йил давомида тизимга ажратилган маблағдан ҳам кўпроқ бўлди, деб айтиш мумкин. Дунёнинг исталган нуқтасидан шу касалликни даволаш учун керак бўлган дорилар етказиб келинди. Хориждан мутахассислар олиб келинди. Натижада бугун Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар деярли қолмади”, - деди Мусаев ўз нутқида давомида.
Ўзбекистонда тўққиз кундан буён COVID-19 дан ўлим кузатилмаяпти
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 75 933 нафарга етган. Шулардан 73 242 нафари тузалиб кетган. Пандемия бошлагандан буён жами 612 киши қурбон бўлган.