Коррупцияга оид аноним мурожаатлар ҳам кўрилиб чиқилади

Қонун лойиҳасига кўра, коррупцияга қарши ваколатли органлар — Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатлари, шу жумладан аноним мурожаатларини кўриб чиқади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Миллий қонунчиликда коррупцияга оид жиноятлар бўйича аноним мурожаатларни ҳам мажбурий кўриб чиқиш таклиф этилмоқда.

Коррупция барбод қилади: ким айбдор ва нима қилмоқ керак - Норбоева билан интервью

Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор жиноятга оид маълумотлар мавжуд бўлган аноним мурожаатларни кўриб чиқиш чоғида улар билан боғлиқ маълумотларни аниқлаганида, жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлиши мумкин.

Қонун лойиҳасига кўра, коррупцияга қарши ваколатли органлар — Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатлари, шу жумладан аноним мурожаатларини кўриб чиқади.

Маълум бўлишича, 2018-2020 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига 90 та ҳамда Ички ишлар вазирлигига эса 106 та жиноятга, шу жумладан коррупцияга оид маълумотлар бўлган аноним мурожаатлар келиб тушган.