ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Tashkent City боғига янги йил арафаси ва янги йил кунларида кириш вақтинчалик пуллик этиб белгиланди.
Хусусан, 17 декабрдан 10 январгача кириш учун пул тўланади.
Чипта нархлари:
5 ёшгача бўлган болаларга — бепул;
5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 000 сўм;
12 ёшдан катталар учун — 10 000 сўм;
Пенсионерларга — 5 000 сўм (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда);
Ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда);
Енгил автомобилда кириш — 20 000 сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда).
Айни вақтда, ушбу қарор кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим блогерлар, Тошкент-сити маъмуриятининг ушбу қарорига сарказм тариқасида, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига "каналимга кириш бепул. Марҳамат, 10 минг сўм тўлаб қўйинг", деган постларни эълон қилишган.