Шифокорлар фойдаланилмаган авиа-чипта пулларини қайтариб олишди

Аризачилар сўзларига кўра, жорий йил апрел ойида Хиндистонга 1 ҳафтага бориб келиш учун 33 миллион сўм эвазига авиа чипта сотиб олишган, бироқ карантин сабабли рейслар бекор қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Навоийда бир гуруҳ шифокорларга карантин туфайли фойдаланилмай қолган авиа-чипта пуллари қайтарилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот-хизмати маълум қилди.

Uzbekistan Airways хориж фуқароларига чипталарни жарима тўловисиз қайтармоқда

Таъкидланишича, Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасига вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг бир гуруҳ шифокорлари томонидан ёзма мурожаат келиб тушган.

Аризачилар сўзларига кўра, жорий йил апрел ойида Хиндистонга 1 ҳафтага бориб келиш учун 33 миллион сўм эвазига авиа чипта сотиб олишган, бироқ карантин сабабли рейслар бекор қилинган.

2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларини расмийлаштириш орқали тўлов қайтарилиши таъкидланган бўлса-да, 5 ойдан буён пулларини ололмай, сарсон бўлаётганликларидан норозилик билдирганлар.

Мазкур мурожаат Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассилари ўрганилиб, истеъмолчиларга умумий ҳисобда 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм миқдордаги маблағ эгаларига манзилли қайтарилган.