Россия меҳнат мигрантларига муҳтож — Полетаев

Миграция тадқиқотлари маркази директори, Россия ФА халқ хўжалигини прогнозлаштириш институти етакчи илмий ходими Дмитрий Полетаев собиқ СССР мамлакатларидан келган муҳожирлар бугунги кунда Россияда қандай имкониятлардан фойдаланишлари мумкинлиги тўғрисида гапирди.
Sputnik

Ҳар йили 18 декабрда халқаро мигрант куни ўтказилади. 1990 йил ушбу кунда БМТ Бош ассамблеяси барча меҳнаткаш-мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида конвенцияни қабул қилган эди.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Россия Фанлар академияси халқ хўжалигини прогнозлаштириш институти етакчи илмий ходими Дмитрий Полетаев ушбу байрамга алоқадор барчани муборакбод этди.

"Халқаро мигрант куни бошқа мамлакатларга ишга борадиганлар аҳамиятини, уларнинг иқтисодда тутган ўрнини қайд этади. Россияда мигрантларга талаб кучли, биз бу инсонлар меҳнатига муҳтожмиз", - деди эксперт.

Полетаевнинг айтишича, бугунги кунда РФда МДҲдан келган ҳар қандай даражадаги мутахассислар иш топиши мумкин. Аммо иш топишда муваффақиятни нақд қилувчи айрим критерийлар ҳам бор. Улардан бири - рус тилини яхши билишдир. Критерийлардан яна бири - гаджетлар, мессенжерлар ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларни яхши тушуниш.

"Шунингдек, мени наздимда, қандайдир касб-корга эга бўлиш ҳам муҳим роль ўйнайди. Ўз ишининг устаси бўлган, янгиликларни кузатиб борувчи ва янги материаллар билан ишлай оладиган профессионалларга талаб ҳамиша кучли", - деди Полетаев.

Изоҳни тўлиқ қуйидаги радиоподкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Россия меҳнат мигрантларига муҳтож — Полетаев