Помидор ва қалампир: Россия айрим чекловларни қисман бекор қилди

“Россельхознадзор” 18 декабрдан бошлаб Ўзбекистондаги етти корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik.Росселхознадзор” 18 декабрдан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан еттита корхонадан помидор ва қалампирни олиб киришга рухсат берди, уларнинг маҳсулотларида ЕОИИга аъзо-давлатлар учун карантин объектлари мавжуд эмас, шунингдек, 2020 йилда помидор меваларидаги жигарранг бурушиқлик вируси аниқланмади.

Россия Ўзбекистоннинг яна бир вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлади

Мазкур қарор Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан республиканинг кўрсатилган минтақасидаги ишлаб чиқариш майдонларини ўрганиш ва иссиқхоналар ҳолатини таҳлил қилиш натижалари тўғрисида маълумот асосида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Россельхознадзор 26 ноябрь куни Фарғона вилояти ва 4 декабрь куни Навоий вилоятидан Россияга олиб келинадиган помидор ва қалампирларга ҳам тақиқ қўйганди. 11 декабрдан эса Қашқадарё вилоятидан олиб келинадиган помидор ва қалампирга тақиқ киритди.