ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўмонда Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг навбатдаги Бош Ассамблеясида Тошкент шаҳрининг 2025 йил бўладиган IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши расман тасдиқланди.
“Ўзбекистон ҳамда ООК ўртасида мусобақанинг ўтказилиши борасида шартнома имзоланди”, - дейилган Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Тузилган шартномага ООК президенти Шайх Аҳмад Аҳ Фаҳад Ал Сабах, ООК вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Иззатбек Жўраев имзо чекишди.
Хабарда таъкидланишича, ушбу ўйинлар Ўзбекистоннинг қай даражада ривож топаётганини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатиш учун қулай имконият. Ушбу мусобақа давомида республикага 5000 нафардан зиёд меҳмон келиши кутилмоқда.