Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси Олий судга чақирилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков собиқ Ўш вилояти ИИБ бошлиғи Абдилат Капаров иши юзасидан жабрланувчи томон сифатида судга чақирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси Жогорку Кенеш депутати Асилбек Жээнбеков Олий суд мажлисига таклиф қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон агентлиги хабар қилмоқда.

Истеъфо ҳақидаги қарор тўғримиди, буни тарих ва вақт кўрсатади, деди Жээнбеков

16 декабрь куни судлов ҳайъати собиқ Ўш вилояти ИИБ бошлиғи Абдилат Капаровнинг ишини кўриб чиққан. У 2017 йилдан буён Соооронбай ва Асилбек Жээнбековларга етказилган маънавий зарарни қопламаганлик учун жазо муддатини ўтаб келган.

Маълум қилинишича, кечаги суд мажлиси давомида адвокат Эркин Саданбековдан судга жабрланувчи томон – Жээнбековларни чақириш тўғрисида илтимоснома келиб тушган. Илтимоснома қаноатлантирилган ва мажлис 12 январга қолдирилган.

Аввалроқ ОАВ Капаров ака-ука Жээнбековлар 2010 йил июнь воқеалари вақтида вазиятни тартибга солиш учун ажратилган 3 миллион долларни ўзлаштирганликлари ҳақидаги гаплари учун маҳкум қилинганини хабар қилган эди.

Сооронбай Жээнбеков 2010 йилдаги воқеалардан сўнг Ўш вилоятидаги ҳукуматнинг ваколатли ваколатхонасига раҳбарлик қилган.