Путин коронавируснинг пайдо бўлишига муносабат билдирди

Россия етакчиси айбдорларни излаш эмас, балки муаммога қарши курашиш учун сайъ-ҳаракатларини бирлаштириш лозимлигини таъкидлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Коронавирусни тарқатишда бирор бир мамлакатга қарши айбловларнинг тасдиғи йўқ. Бу ҳақда Россия президенти йиллик матбуот анжуманида маълум қилди.

“Пайдо бўлишига тўхталсак, миш-мишлар бисёр, мен ҳозир бутун мамлакат ва бутун дунёга бу ҳақда гапирмаган бўлар эдим. Бунинг устига бирор бир кишига қарши айловлар билан боғлиқ тасдиқларни кўрмаяпмиз”, - деди Путин.

Россия етакчиси айбдорларни излаш эмас, балки муаммога қарши курашиш учун сайъ-ҳаракатларини бирлаштириш лозимлигини таъкидлади.

“Менимча, ҳозир бошқа нарсадан келиб чиқиш керак: айбдорларини излаш эмас, балки муаммога қарши курашиш учун сайъ-ҳаракатларни бирлаштириш зарур”, - дея қўшимча қилди Путин.