Наманганда аянчли ЙТҲ: олти киши тириклайин ёниб кетди

Наманган шаҳрида “MAN” юк машинаси ва “Нексия” тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида олти киши, жумладан, уч бола қурбон бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Наманган вилояти Наманган шаҳрида “MAN” юк машинаси ва “Нексия” иштирокида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ЙТҲ 16 декабрь куни соат 16:30ларда шаҳардаги И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган "Фазо" чорраҳасида содир бўлган. “MAN” юк машинаси ҳайдовчиси А.А. ҳаракатланаётиб чорраҳадан Н.М. бошқарувидаги “Нексия” билан тўқнашган.

Наманганда аянчли ЙТҲ: олти киши тириклайин ёниб кетди

Тўқнашув натижасида ёнғин келиб чиққан. “Нексия”да бўлган 42 ёшли ҳайдовчи Н.М, унинг 39 ёшли рафиқаси М.Х., ҳайдовчининг 13, 10 ёшли фарзандлари М.Б. ва А.Б., йўловчи бўлган 34 ёшли Г.Ш. ва 7 ёшли М.Ш.лар ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши очилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.