Мигрантлар Моргенштернга қандай қилиб пул ишлаш мумкинлиги ҳақида “дарс ўтди”

Москва шаҳридаги Алтуфьево туманида ишлайдиган дворниклар россиялик рэпер Моргенштерннинг “Cadillac” қўшиғига ремейк клип тайёрлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Москва шаҳридаги Алтуфьево туманида ишлайдиган дворниклар россиялик рэпер Моргенштерннинг “Cadillac” қўшиғига ремейк клип тасвирга олишди.

Айни вақтда клип ижтимоий тармоқларда тез тарқалмоқда.

Роликда мигрантлар ҳашаматли автомашиналар ўрнига велосипед, арава ва кураклардан фойдаланишган.

Бу видео остида интернет фойдаланувчилари кўплаб ижобий изоҳлар қолдириб, коммунал хизмат кўрсатиш ишчиларининг ижод намунасига юқори баҳо беришди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада россиялик рэпер Алишер Моргенштерн Бухоро шаҳрига келиб, “Mercedes-Benz E 200” автомашинасини бухоролик Азим Абдуллаевга совға қилганди.