Етти ёшгача болалари бўлган оилаларга 5 минг рублдан тўланади - Путин

Россия президенти Владимир Путин Янги йил байрами муносабати билан болали оилаларга янги тўловлар тарқатилишини эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин йиллик матбуот анжумани якунида  болали оилаларга янги тўловлар тарқатилишини эълон қилди.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Президент оилаларни қўллаб-қувватлашга оид кўплаб саволларни ҳукумат томонидан берилаётганини таъкидлади.

"Бу ерга келишимдан олдин, мен ҳукумат, президент администрацияси билан маслаҳатлашдим, давлат, болаларимизга - кичкина, камтарин, аммо шунга қарамай совға берамиз, деган қарорга келдик . Етти ёшгача болалари бўлган барча оилаларга беш минг рублдан тўлаймиз”, - деди Путин.

Президент оилаларга маблағ янги йилгача тарқатилади, деб таъкидлади.