Тошкентда бедарак йўқолган 13 ёшли қиз қидирилмоқда – фото

Чилонзор туманида яшовчи 13 ёшли қиз 21 ноябрь куни уйидан чиқиб, номаълум тарафга кетган ва қайтиб келмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан бедарак йўқолган 13 ёшли қиз қидирувида кўмак сўрамоқда.

Маълум қилинишича, 2007 йилда туғилган, Чилонзор тумани, Г9а-квартал, 4-уй, 1-хонадонда яшовчи Жумабаева Фарангиз Ваҳидовна жорий йилнинг 21 ноябрь куни уйидан чиқиб, номаълум тарафга кетган ва қайтиб келмаган.

Бу ҳақда қизнинг онаси 5 декабрь куни Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилган.

Тошкентда бедарак йўқолган 13 ёшли қиз қидирилмоқда – фото

Белгилари: бўйи 165-170 сантиметр, ўрта гавдали, кўзи қора қоши қалин, сочи калта ва қора рангда. 

Эгнидаги кийими: жигарранг пальто, қора кофта, қора шим, оқ крассовка.

Изоҳ: ёшига нисбатан катта кўринади, ўзи ҳақида нотўғри маълумот бериши мумкин.

Кўрганлар ёки бирор бир маълумотга эга бўлганлар қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин: 71-233-83-74, 71-233-82-37, 71-232-08-10, 71-232-05-62, 71-281-92-54, 97-449-02-11, 98-125-57-60.