Мигрантлар Россияга қачон қайта бошлайди – эксперт фикри

Россиянинг Давлат бошқаруви университети профессори Россияда 2021 йил иккинчи ярмида мигрантлар сони кўпайишини кутиш мумкинлигини тахмин қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жиловланса ва чегаралар очиқ бўлса, Россияда 2021 йил иккинчи ярмида мигрантлар сони кўпайишини кутиш мумкин. Россиянинг Давлат бошқаруви университети профессори, миграция хизматининг фахрий ходими Владимир Волох шундай фикрни билдирди.

Россия ССП раҳбари мигрантлар учун чегарани очишга рухсат беришни сўради

Унинг фикрига кўра, давлат чегаралари очилиши, хорижликлар учун Россия кириш вазияти яхшиланишини яқин кунларда кутишнинг ҳожати йўқ.

“Ўйлайманки, келаси йилнинг ўрталарида вазият изига туша бошлайди”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.

Унинг прогнозига кўра, Россия иқтисодиётининг хорижий ишчи кучига бўлган эҳтиёжи 2021 йилнинг охирига келиб қондирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда мигрантлар сони деярли икки баробар камайгани хабар қилинган эди. Россия ИИВ маълумотларига кўра, мамлакатда йилига 9-11 миллион атрофида чет эл фуқаролари бўлиб туради. Жорий йилда уларнинг сони секин-аста камайиб борди ва айни вақтда тахминан 6 миллион кишини ташкил этмоқда.