Йил якунига қадар иккита янги транспорт-ўтказгич боғламалари ишга туширилади

Шу билан бирга, 2021 йил учинчи чорак якунига қадар 10 та транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Тошкент шаҳри "Сергели" туманининг "Чоштепа" (1-бекат) ҳамда "Қипчоқ" (5-бекат) ҳудудларида транспорт-ўтказгич боғламаларини қурилиш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилмоқда, деб хабар берди "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати.

2021 йил январдан Тошкентда жамоат транпортларида нақд пул тўлови бекор қилинади

Транспорт ўтказгич боғламаларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, йўловчиларни бир транспортдан, иккинчи транспортга ўтиш имкониятларини янада кенгайтиришдан иборат.

Мазкур турдаги транспорт-ўтказгич боғламаларида, аҳоли учун велосипед тураргоҳлари, қишки кутиш заллари, wi-fi зоналари, автобус келиш вақтини кўрсатиб турувчи махсус табло ва бошқа қулайликларни яратиш режаллаштирилган

 

Шу билан бирга, 2021 йил учинчи чорак якунига қадар 10 та транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш ишлари амалга оширилиши белгиланган.