Верхотуров Афғонистон бўйича тинчлик музокаралари нега тўхтатилгани ҳақида

Афғонистондаги тинчлик музокаралари иккала томон ноформал учрашувлар давомида бир-бирига зид шартларни ўйлаб кўришганидан сўнг қайта тикланади, деб ҳисоблайди сиёсатшунос Дмитрий Верхотуров
Sputnik

Дохада Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" радикал ҳаракати (Россияда таъқиқланган) аъзолари ўртасида тинчлик музокаралари  20 кунга тўхтатилди. АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод сўзларига кўра, ушбу жараён тўхташининг асосий сабаби "кун тартибидаги масалалар бўйича маслаҳатлашувлар" бўлган. Мулоқот 5 январ куни қайта янгиланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Тожикистондан юзлаб террорчи “Толибон”* сафига қўшилди – афғон ОАВ

Сиёсатшунос, шарқшунос, Марказий Осиё бўйича эксперт Дмитрий Верхотуров музокаралар нега тўхтатилгани муносабати билан ўз фикрини билдирди.

"Мени фикримча, бу умуман олганда жуда майда фактлар. Гап шундаки, тинчлик музокаралари ҳамиша иккала томон билан ҳам келишилиши лозим бўлган ўндан зиёд пунктларни ўз ичига олади. Бу бўйича шартлар турлича бўлиши мумкин. Агар қайсидир пункт тасдиқланган бўлмаса ва улар бу борада якдир фикрга кела олмасалар, у ҳолда музокаралар тўхтатилади", - деди эксперт Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

Сиёсатшунос сўзларига кўра, мажлис тўхтатиладиган вақт давомида иккала томон ҳам илгари сурилган шартлар борасида мулоҳаза қиладилар.

Афғонистонда йил бошидан 600дан зиёд ўсмирлар ўлдирилган ёки жароҳатланган

"Шундан сўнг ўйлар бошланади, қабул қиламизми, йўқми, нима қилмоқ керак, нима таклиф қилса бўлади, норасмий, ноформал алоқалар бўлиши мумкин. Ушбу мулоқотлар давомида ягона келишувга келиш мумкин бўлган қандайдир линия аниқланадиган бўлса, ўша пайтда эътиборан улар музокаралар столи атрофига ўтириб, келишувни қайта ишлайдилар ва уларни тайёр ҳолатга келтирадилар", - деб ҳикоя қилди Верхотуров.

Эксперт тинчлик музокараларини бир неча бор тўхтатган Афғонистон бош вазири Гулбиддин Ҳикматёрни мисол келтирди. 

"Хикматёр тинчлик битимини имзолашдан олдин музокараларни беш маротаба тўхтатган, чунки унга таклиф этилган битимнинг айрим пунктлари ёқмаган, аммо кейин улар ҳаммасини келишиб олганлар", - деди у.

Афғон қозони қайнамоқда: Америкаликлар кетмоқда, толибон қуролланмоқда

Афғонистонда уруш аллақачон ҳаёт тарзига айланган, деб қўшимча қилди Верхотуров.

"У ердаги одамлар ўзларининг ўзи нима учун уруш қилаётганлиги, умуман ҳаммаси қандай бошланганини унчалик тушунмайдилар ҳам. Шу боис, тинчлик музокаралари фонида асосан майда ва локал жанглар рўй бермоқда, бунинг ажабланарли жойи йўқ", - деб хотима қилди у.

Яқинда Афғонистон президенти Ашраф Ғани музокараларнинг иккинчи раундини Қатарда эмас, Афғонистонда ўтказиш лозим, дея айтган эди. Унинг айтишича, толиблар ҳам афғонистонлик, шу боис улар бу вариантга рози бўлиши керак.