Қамчиқ довонида тун давомида 10 дан зиёд машина ЙТҲга учради

А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 258-, 259- ва 265-км ҳудудларида музламалар ЙТҲга сабаб бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Жорий йилнинг 13 декабр куни соат 19:00дан 14 декабр куни соат 9:00га жами 13 та турли русумдаги автомобиллар йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.

А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 258-, 259- ва 265-км ҳудудларида музламалар ЙТҲга сабаб бўлган.

Қамчиқ довонида тун давомида 10 дан зиёд машина ЙТҲга учради

Воқеа жойига ФВВ “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини бартараф этган.

Юзага келган вазиятлар оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

ЙҲХББ туман сабаб ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Вазирлик ЙТҲ билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўриш ва ҳушёрликни йўқотмасликни сўраган.