Йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ташланди

Хитойдаги циркда йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳамла қилди. Ҳодиса 11 декабрь куни Шанхи вилоятида содир бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Хитойдаги циркда йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳамла қилди, деб хабар қилди Daily Mail.

Гольф майдонида сайр қилиб юрган улкан тимсоҳ видеога олинди

Гувоҳлар томонидан тасвирга олинган видеода йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилиб, уни ерга йиқитиши акс этган.

Цирк ходимлари йиртқични таёқ ёрдамида ҳайдашди.

Ҳодиса 11 декабрь куни Шанхи вилоятида содир бўлган. Тахминларга кўра, ҳайвон ўргатувчи жониворни яхшилаб овқатлантирмаганлиги бу ҳодисага сабаб бўлган.

Ҳайвон ўргатувчиси оғир жароҳат олмаган, чунки ҳайвон тишини эрта ёшда олиб ташланган.

Эркак касалхонада текширувдан ўтди ва кўп ўтмай уйига жавоб берилди.