ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Америка ОАВларининг АҚШ давлат органларига хакерлик ҳужуми уюштиришда Москвани айблашга уринишларини асоссиз деб атади.
Аввалроқ “Рейтер” агентлиги манбаларига таянган ҳолда хорижий давлат ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланувчи хакерлар гуруҳи АҚШ Молия вазирлиги ва Телекоммуникациялар миллий бошқаруви тизимини бузганини хабар қилган эди. “Washington Post” газетасининг ёзишича, бунда россиялик хакерлар айбланмоқда, хабарда ҳеч қандай далил келтирилмаган.
“Америка ОАВларининг АҚШ давлат органларига хакерлик ҳужуми уюштиришда Россияни галдаги асоссиз айблашга уринишларига эътибор қаратдик. Ишонч билан маълум қиламизки: ахборот майдонидаги ҳужумлар мамлакатимизнинг ташқи сиёсий тамойилларига, унинг миллий манфаатларига ва давлатлар ўртасида муносабатлар қандай йўлга қўйилиши ҳақидаги тушунчасига зиддир. Россия виртуал муҳитда ҳужумкор амалиётларни ўтказмайди”, - дейилган Россия элчихонаси баёнотида.
Россия киберхавфсизлик бўйича икки томонлама ва кўп томонлама келишувларни тезлаштираётгани қўшимча қилинган. Бундан ташқари, элчихона Владимир Путиннинг халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида Россия-Америка ҳамкорлигини тиклашга оид комплекс чора дастури тўғрисидаги ташаббусини эслатган.
Россия элчихонаси АҚШда олти россияликка қўйилган айбловга муносабат билдирди
Москвада Ғарбнинг россиялик хакерларнинг турли ҳужумларга алоқадорликдаги айбловларини асоссиз деб атаб, уларни рад этиб келади. Россия Ғарбга киберхавфсизлик бўйича мулоқотни қайта тиклашни таклиф қилган, бироқ “қатъий рад жавобини” олган.