Никол Пашиняннинг истеъфога чиққани ҳақидаги хабар рад этилди

Аввалроқ қатор Telegram-каналларда Никол Пашинян истеъфога чиққани хақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиққани йўқ, бу ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда бош вазирнинг матбуот котиби Мане Геворгян маълум қилди.

Ереван марказида мухолифатчиларнинг полиция билан тўқнашуви бошланди

Аввалроқ қатор Telegram-каналларда Никол Пашинян истеъфога чиққани хақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

“Telegram-каналларнинг Никол Пашинян истеъфога чиққани ҳақидаги хабарлари ёлғон хабардир”, - деди Геворгян. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.

Арманистонда намойишчилар бир ойдан буён Пашинян истеъфосини талаб қилмоқда. Норозилик намойишлари Россия, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ можаросига оид сулҳ битими имзолангандан кейин бошланди. Арманистон мухолофатчилари бош вазир Никол Пашинянни хоинлик ва таслим бўлишликда айбламоқда. Сиёсатчи Қорабоғ бўйича битим ўзи учун жуда оғир қарор бўлганини айтди, лекин бошқа чора бўлмаганини таъкидлади.