Эронда Анжелина Жоли қиёфадоши 10 йилга қамалди

Анжелина Жолидан унинг “зомби-версияси”га – эронлик Instagram юлдузи Фотима Хишвандга ёрдам бериш тўғрисида видеомурожаат эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Журналист Масих Алинежад актриса Анжелина Жолидан унинг “зомби-версияси”– эронлик Instagram юлдузи Фотима Хишвандга (Сахар Табар исми билан танилган) ёрдам сўраб видеомурожаат эълон қилди.

Журналист сўзларига кўра,  Фотима 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.

"Мен 19 ёшли қиз 10 йилга озодликдан маҳрум этилганини билдим. Унинг "жинояти"- фотошоп ёрдамида ўзини Анжелина Жолининг зомби версиясига айланиши. У атиги 19 ёшда, у ёш, у шунчаки Instagramда ҳазил қилмоқчи бўлди. Энди у 10 йилга қамоқда! Онаси ҳар куни йиғлайди, қизининг айби йўқ. Биз уларга ёрдам беролмаймиз. Сиз, Анжелина Жоли, бизга ёрдам бера оласиз, жамоатчилик олдида баёнот билан чиқишингиз мумкин", - дейди Алинежад.

Daily Mail газетаси ёзишича, 2019 йил 5 октябрда Фотима Хишванд Instagram’да машҳур бўлган уч нафар аёл билан бирга ҳибсга олинган.

Алинежад қизнинг адвокати билан гаплашганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мижоз "жамиятдаги коррупцияни тарғиб қилгани" учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Қайд этилишича, Хишванд ширк келтириш, зўравонликка ундаш, номақбул йўллар билан даромад топиш ва ёшлар орасида коррупцияни тарғибот қилишда айбланган.

Фотима Хишванд 2017 йилда машҳур бўлган: ўша вақтда ОАВларда у Анжелина Жолига ўхшаш учун 50 та жарроҳлик амалиётидан ўтгани ҳақида маълумот тарқатган. Қиз жарроҳлик амалиётидан ўтмагани, фақат фотошоп ёрдамида фотосуратларни таҳрир қилганини айтди. Бундан ташқари, у Жоли билан эмас, балки "Жасад келини" номли мультфильми персонажига ўхшашмоқчи бўлганини айтади.