Мактабларда янги йил тадбирларини ўтказиш тақиқланди

Байрам тадбирларини ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини йиғиш, синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш тақиқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги йил тадбирларини ўтказиш тақиқланди. Ўқув муассасалари раҳбарлари халқ таълими вазири ўринбосарининг тегишли хатини олган.

Мактабларда янги йил тадбирларини ўтказиш тақиқланди

Ҳукумат мажлиси баёнига биноан, коронавирус пандемияси пайтида ўқувчи-ёшлар соғлиғини асраш мақсадида 2020 йилги “Президент арчаси" тадбири “Болажон” ва “Ёшлар” телеканали орқали намойиш этилади.

Шунга кўра, қуйидаги ҳолатлар қатъиян тақиқланади:

  • жорий йилда умумтаълим мактабларида ўқувчилар иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш;
  • байрам тадбирларини ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини йиғиш;
  • мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат умумтаълим мактабларида қишки таътил вақти ўзгаргани хабар қилинган эди.