"Тошкент Сити"даги ёнғин тўлиқ бартараф этилди - ФВВ

Ён-атрофдаги биноларга зарар етмаган, ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар йўқ. Вазият юзасидан тўлиқ ахборот қўшимча берилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. "Tashkent city" мажмуаси таркибида қурилаётган банк биноси ёнидаги қурилиш материаллари сақландиган омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, ёнғин қурувчилар эҳтиётсизлиги туфайли содир бўлган. Тез ёнувчи изоляция материалларидан ўт чиққан.

"Соат 15.15 да ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Ён-атрофдаги биноларга зарар етмади. Ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар йўқ. Вазият юзасидан тўлиқ ахборот қўшимча берилади", - дейилади ФВВ баёнотида.