Тажовузкорларга шама: Россия ўз қасос қуроли жанговар шайлигини текшириб кўрди

2020 йил якун топиб бораётган бир вақтда Россия ўқув машқлари давомида стратегик ядровий ракеталар триадасини (осмонда, денгизда ва қуруқликда) ишга тушириб, ўзи билан муносабатларда ҳарбий-сиёсий босим ва ультиматумлар бефойда эканини яна бир карра эслатиб қўйди
Sputnik

Россия Қуролли Кучлари 9-декабр куни Стратегик Ядро Кучлари (СЯК)ни бошқариш бўйича ўқув машғулотларини ўтказди. Баренцев денгизи, Плесецк космодроми, шунингдек Ту-160 ва Ту-95МС самолётларидан "Ярс" ва "Синева" баллистик ракеталари, юқори аниқликдаги узоқ масофага учувчи Х-101 и Х-555 ракеталари учирилди.

Хорижий ОАВ Россиянинг энг даҳшатли қуроли номини айтди

Шимолий флотнинг атом сув ости кемалари, стратегик ракета кучлари ва стратегик авиация экипажлари ҳисоб-китоблари муваффақиятли кечди - жанговар қўлланилиш чизиғидан минглаб километр масофада жойлашган Кура (Камчатка ярим ороли) ва Пембой (Коми республикаси) полигонларидаги нишонлар йўқ қилинди.

Эслатиб ўтаман, "Ярс"  - минтақалараро баллистик ракета(МБР)ларининг максимал учиш масофаси - 11 минг км, "Синева" МБРники - 8 300 км, ҳаво базасига таянадиган ракеталар - Х-101 – 5 500 км, Х-555 – 2 500 км.

СЯК машғулотлари технологик сабабларга кўра бўлиб ўтди. Россия ўзининг қасос қуроли ишончлилигини текширмоқда. Москва воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёрланмоқда, чунки Вашингтон қуролларни чеклаш бўйича халқаро шартномаларни бирма-бир тарк этмоқда.

Рус қуроли: 2020 йилнинг дастлабки натижалари

Ҳатто Американинг The National Interest нашри ҳам  РФ чегаралари яқинида Шимолий Атлантика альянсининг юқори даражадаги ҳарбий фаоллиги хавфсизлик соҳасида заиф томонларни вужудга келтириб, Москвани янги қуролларни ишлаб чиқаришга ундаётганини тан олган. Кенг миқёсли ҳарбий можаро юзага келган тақдирда, Россия стратегик мақсадли ядровий қўшинлари оддий қуролларда НАТО устунлигини ассиметрик тарзда тезда ўрнини тўлдириш имконини беради. Турли қувватдаги ядровий зарядлар спектри душман объектлари ва нишонларини йўқ қилиш вазифаларини дифференциал ечиш имконига эга.

Бунда РФ Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони бошқарув тизими ва "ядро жомадони"га тегишга ҳожат қолмайди, келинг, СЯК ва боеголовка (жанговар каллаклар) таркибий қисмлари қандай ишлашини кўриб чиқамиз.

Ядровий триада

Ядровий боеголовкалар ташувчиларини жанговар қўллаш соҳалар - ҳавода, денгизда ва ерда тақсимлаш - максимал даражада махфийликни сақлаш, технологик ишончлилик, жанговар яшовчанлик ва қасос қуроли самарадорлигига етказиш имконини беради. Масалан, "Синева" МБР бутунлай яширин ва кутилмаган тарзда сув остидан (Жаҳон океанининг исталган нуқтасида) старт олади. Триаданинг ҳар бир компоненти стратегик вазифани автоном равишда бажаришга қодир. Жанговар интеграллашув муаммонинг ечимини сўзсиз ва кафолати таъминлайди.

Ядровий учлик: Россия сувости кема ва авиация иштирокида машқ ўтказди

Мукаммал ядровий триада фақатгина АҚШ ва Россияда бор ва шу иккови сайёрада яратилган боеголовкаларнинг 90 фоизидан ортиғига эгалик қилади. 9-декабр куни Американинг RC-135S разведкачи-самолёти Аляскадаги авиабазадан ҳавога кўтарилиб, орада ёқилғи қуйиб олган ҳолда Россия чегаралари яқинидаги Беринг денгизи устида соатлаб парвозни амалга оширгани бежиз эмас. Бу Россияда МБР учирилиши, СЯК ишга туширилиши бўйича телеметрик маълумотларни тўплаш эди.

Лавров ядровий зиддият хатарлари ошгани ҳақида гапирди

РФнинг ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсатига муфофиқ, қуйидаги тўрт шартга кўра ядровий жавоб зарбаси йўлланилиши мумкин: Россия ва унинг иттифоқчилари ҳудудига баллистик ракеталарни учирилган, оммавий қирғин қуроллари билан зарба берилган, ўта муҳим давлат ёки ҳарбий объектларга таъсир кўрсатилган, шунингдек, РФ мавжудлигига таҳдид солувчи анъанавий қуроллар билан тажовуз қилинган тақдирда.

РФ Қуролли Кучлари Бош штаби қуйидагиларни аниқлаштириб ўтади: Москва Россия ҳудудига берилган ҳар қандай ракета зарбасидан сўнг ядро салоҳиятини ишга солади. Душман қандай қурол билан ҳужум қилаётганини аниқлашнинг имкони йўқлиги сабабли, Россия Федерациясига қараб учириладиган ҳар қандай баллистик боеголовка ядровий, дея қабул қилинади.

Ғарблик "шериклар" бу ҳақда билишади, шундай бўлса-да Арктика, Болтиқ денгизи, Қора денгиз, Тинч океани минтақаларида фитнага йўғрилган ҳарбий фаолликни камайтиргани йўқ. Сал олдин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШ ҲҲК самолётлари РФ бўйлаб зарба беришларни машқ қилишгани ҳақида хабар берганди. Шу жумладан, американинг В-52 бомбардимончи-самолётлари билан Санкт-Петербург ва Калининградга хавфли даражада яқинлашув парвозлари ҳам машқ қилинган. Россиянинг бунга реакцияси мантиққа тўғри келади.

НАТО давлатлари ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқдами?

РФ стратегик мақсадли ядровий қўшинлари белгиланган графикдан эртароқ янги ракета мажмуаларига эга бўлмоқда. "Ярс", "Сармат", "Авангард" шулар жумласидан. Атом субмариналари, Стратегик мақсадли ракета қўшинлари қисмлари, бомбардимончи-ракета ташувчилар – доимий (туну-кун)жанговар навбатчилик олиб боради, улар алоҳида нишон ёки йўналишларда (вазиятга қараб) шу оннинг ўзидаёқ жавоб зарбасини беришга шай. Россия ядровий триадасининг барча таркибий қисмлари бир вақтнинг ўзида жалб этилган машғулотлар мунтазам бўлиб туради.

Занжирли реакция

Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков СЯК машғулотлари куни шундай деганди: "Ядро урушига йўл қўймаслик ва унда ғалаба қозонишнинг иложи йўқлигини тўғри ва қарашларнинг турли нуқтасидан ўз вақтида тасдиқлаш жуда муҳим".

Аввалроқ Россия "стратеглари" томонидан ўтказилган машғулотлар пайтида "Россияга оммавий ядровий ракета зарбасидан кейин"ги ҳолат бўйича машқлар ўтказилган эди. Эҳтимолий тажовузкорга шартли жавоб шу қадар ишончли кўриндики, НАТО кескин равишда оҳангини ўзгартирди ва "нотўғри ҳисоб-китоблар ва тушунмовчиликлардан сақланишни" таклиф қилди.

Буюк державалар ўртасида ядровий уруш келиб чиқиши мумкинми — эксперт фикри

Оренбург яқинида жанговар хизмат олиб борувчи "Авангард" гипертовушли блоклари (РФ мудофаа қобилиятининг технологик чўққиси) душман ҳудудидаги нишонларга муқаррар старт олмоқда. Минтақалараро баллистик ракета (УР-100Н УТТХ) блоки Ер бўйлаб ҳаракатланиб, ҳисобланган вақтда нишондан минг километр узоқда атмосферага кириши мумкин.

Сўнгра соатига 24 минг километр тезликда олдиндан айтиб бўлмас траекторияда "Авангард" учиб келади ва душман объектини кафолатли йўқ қилади. Ҳимоя йўқ бундан.

АҚШ машғулотларда Россияга ядровий зарба беришни машқ қилди

Учинчи авлод минтақалараро баллистик ракетаси РСМ-54 "Синева" атом стратегик субмариналар қуроллари сафида туради. Ракетанинг старт вазни – 40 тоннага яқин ва у ҳар бири 100 килотоннагача бўлган тўртта ёки ўнтагача индивидуал йўлга солинувчи жанговар блокларни ташийди. Максимал парвоз масофаси – 11 500 километргача. Бу реал тийиб туриш хусусиятига эга бўлган денгиз қаъридаги даҳшатли ва кўринмас қуролдир.

РФ ҳудуди устидан ёки нейтрал сувлар узра ҳаво ҳудудидан бомбардимончи-ракета ташувчиси бортидан учирилган ҳаво базасида жойлашувчи Х-101 стратегик қанотли ракета 30 метрдан 10 км гача бўлган баландликда сониясига 270 метргача бўлган тезликда 5500 км масофани босиб ўтишга қодир ва оғирлиги 430 кг гача бўлган боеголовкани жуда катта аниқликда нишонга "етказиб қўяди".