РФ генерал-полковниги Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди

Мудофаа вазирлигида бўлган учрашувда хавфсизликни таъминлашга қаратилган ва ўзаро манфаатли ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича фикрлар алмашинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Ўзбекистонга Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Путин ОДКБ мамлакатларидаги нотинч вазият ҳақида гапирди

Мудофаа вазирлигида генерал-полковник Александр Лапин Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев билан учрашди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасида ҳарбий соҳага оид ўзаро ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланаётгани эътироф этилди. Хавфсизликни таъминлашга қаратилган ва ўзаро манфаатли ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича фикрлар алмашинди. Икки давлат мудофаа идоралари мутахассислари томонидан турли йўналишларда тажриба алмашиш учун мунтазам равишда амалга оширилаётган алоқаларнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

РФ генерал-полковниги Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди

Шундан сўнг меҳмонлар Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига ташриф буюришди. Ҳарбий институт профессор-ўқитувчилари, курсантлар ҳамда офицерлар билан ўтказилган учрашувда генерал-полковник Александр Лапин олий ҳарбий таълим муассасасининг замонавий қиёфаси ва унда яратилган шарт-шароитларни юксак эътироф этди.

ОДКБ Тожикистонда ҳарбий машқ ўтказишни режалаштирмоқда

Ҳарбий делегация аъзолари шу куни Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг Олмазор туманида барпо этилган "Ғалаба боғи" мажмуаси ва "Шон-шараф" давлат музейида бўлиб, Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги улкан ғалабага қўшган ҳиссаси, матонати, фидойилиги ва юксак инсоний туйғуларини ўзида акс эттирувчи яқин тарихимизга оид осори-атиқалар билан танишишди.

Мамлакат минтақадаги тинчликни сақлаш, халқаро терроризмга қарши кураш олиб бориш борасида халқаро ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида турли йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.

РФ генерал-полковниги Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди

Айни кунларда Термиз полигонида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Қуролли Кучлари билан ҳамкорликдаги "Сурхон-2020" ўқув машғулотига тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Ҳарбий делегация аъзолари ҳамкорликдаги мазкур ўқув машғулотини кузатиш учун Термиз шаҳрига жўнаб кетдилар.