Дунё фотосуратчиларининг сеҳрли ишлари - 2020 Earth Photo танлови

Sputnik

Британия қироллиги география жамияти томонидан ўтказиладиган Earth Photo танлови 2020 йил ғолибларини эълон қилди.

Бу сафар фотосуратчи Жонатан Хименеснинг Абхазияда олинган сурати ғолиб бўлди.

Турли номинацияларда ғолибларнинг бошқа ишларини фотолентамизда томоша қилинг!

1 / 12
Француз фотосуратчиси Жонатан Хименеснинг "Кафе, Абхазия" сурати 2020 Earth Photо танлови ғолибига айланди.
2 / 12
Вьетнамлик фотосуратчи Ly Hoang Long сурати 2020 Earth Photo танлови "Одамлар" номинациясида шорт-листдан ўрин олди.
3 / 12
Мексикалик фотосуратчи Рубен Ортеганинг "Анъана пироварди" сурати. Ушбу сурат 2020 Earth Photo танловининг "Иқлим ўзгариши" йўналишида шорт-листдан ўрин олди.
4 / 12
Француз фотосуратчи Чарльз Кселотнинг "Ўлик дарахт" сурати 2020 Earth Photo танловининг "Ўзгараётган ўрмонлар" йўналишида ғолиб бўлди.
5 / 12
Фотосуратчи Донг Миннинг "Балиқ овидан" сурати Earth Photo 2020 танловида "Одамлар" номинацияси бўйича шорт-листдан ўрин олди.
6 / 12
Британиялик фотосуратчи Софи Бартлеттнинг "Гуллар" сурати Earth Photo 2020 танловида "Табиат" йўналишида шорт-листдан ўрин олди.
7 / 12
Фотосуратчи Яеронг Гуонинг "Мисс" сурати Earth Photo 2020 танловининг "Одамлар" номинациясида ғолиб бўлди.
8 / 12
Хитойлик фотосуратчи Ванг Вейвейнинг "Муқаддас замин" сурати Earth Photo 2020 танловида "Жой" йўналишида шорт-листдан ўрин олди.
9 / 12
Фотосуратчи Исик Кайянинг "Иккинчи табиат" сурати Earth Photo 2020 танловида "Ўзгараётган ўрмонлар" йўналишида шорт-листдан ўрин олган.
10 / 12
"Пингвинлар-Антарктидадаги олимлар" сурати Earth Photo 2020 танловида "Иқлим ўзгариши" йўналишида шорт-листдан ўрин олди. Сурат муаллифи швециялик фотосуратчи Кристиан Аслунд.
11 / 12
Британиялик фотосуратчи И Суннинг "Қуруқ Ер" сурати Earth Photo 2020 танловининг "Табиат" йўналишида ғолиб бўлди.
12 / 12
Шотландиялик фотосуратчи Жо Хаббеннинг Earth Photo 2020 танловида "Иқлим ўзгариши" йўналишида ғолиб бўлган сурати.