ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Ҳарбий эксперт Игорь Коротченко РИА Новости билан бўлган суҳбатда Ғарбнинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси обрўсизлантириш (дискредитация)га уриниш ва НАТОнинг Россияни "жиловлаб туриш" бўйича ҳарбий ҳаракатлари ўртасида боғлиқлик борлигини маълум қилди.
Сал аввал РФ Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков чет элда Россиянинг "Спутник V" вакцинаси дискредитацияси учун маблағ ажратилгани ҳамда тез орада сохта "суриштирув"ларга асосланган таҳлиллар ва Россия вакцинаси "хавфлилиги" ҳақида "гувоҳ"ларнинг ёлғон гувоҳликлари ёки ёппасига "вакцина олишдан "бош тортишлар" ҳақидаги сохта таъкидлар пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Эксперт таъкидига кўра, вакцинанинг яратилиши катта сиёсий ва миллий хавфсизлик масаласидир.
Умуман олганда, Коротченконинг сўзларига кўра, "Спутник V"га қарши қаратилган ахборот кампанияси "Ғарбнинг Россияни жиловлаш бўйича ҳарбий уринишлари" билан параллел равишда олиб борилмоқда.
"Бу рус вакцинасини обрўсизлантириш, унинг халқаро бозорга чиқишини қийинлаштириш учун қилинаётган иш. Ахир вакцинага ўнлаб давлатлар қизиқиш билдирмоқда. Вакцина билан боғлиқ масала - бу бузғунчилик ҳаракатларини англатади, улар ҳарбий фонда юз бермоқда, шу боис, бу НАТО давлатлари, энг аввало - АҚШ томонидан Россия Федерациясига қаршилик кўрсатиш бўйича комплекс сиёсатдир", - деди эксперт.
Россия Соғлиқни сақлаш ташкилоти август ойида Гамалея номидаги НИЦЕМда ишлаб чиқилган COVID-19 га қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Вакцина "Спутник V" номини олди.
Вакцина яхши ўрганилган ва тасдиқланган инсон аденовирус векторлари платформаси асосида яратилган бўлиб, унинг муҳим жиҳатлари бу хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли ножўя таъсирларнинг йўқлигидир.