Улуғ касб: “Хитойлик келин” мактабда ўқитувчи сифатида иш бошлади

“Хитойлик келин” Ли Ҳун Тинг (ўзбекча исми Кумуш) Авлоний малака ошириш институтида қайта тайёрлаш курсларини тугатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. “Хитойлик келин” Ли Ҳун Тинг (ўзбекча исми Кумуш)  Авлоний малака ошириш институтида қайта тайёрлаш курсларини тугатиб, Тошкент шаҳардаги Хитой тилига ихтисослашган 59-умумтаълим мактабида ўқитувчи сифатида иш бошлади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Улуғ касб: “Хитойлик келин” мактабда ўқитувчи сифатида иш бошлади

У ўқитувчиларга янги услубда дарс беришни ўргатади.

Ўзбекистонда илк бор Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтида умумий ўрта таълим мактабларида хитой тилини ўқитиш ҳуқуқини берувчи қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди.

Улуғ касб: “Хитойлик келин” мактабда ўқитувчи сифатида иш бошлади

Ли Тинг хитой тилини ўқитиш бўйича қайта тайёрлов курслари учун видео дарсларни олиб бормоқда.

Ххитой тили қайта тайёрлов курслари контентлари, видеодарсларини тасвирга олишда ушбу тилни эгаси ҳисобланган “Хитойлик келин” Ли Тинг хоним билан ҳамкорлик ўрнатилди.

Ҳамкорликнинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланиб, 20 та видеодарс суратга олинди.

Келгусида хорижлик мутахассиснинг А.Авлоний номидаги малака ошириш институти қайта тайёрлов курслари хитой тили йўналишида фаолият олиб бориши режалаштирилган.