ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Туркия ССВ РИА Новостига идора раҳбари Фахриттин Кожанинг мамлакат коронавирусга қарши Россия вакцинасидан воз кечганлиги хусусидаги баёнотини рад этди.
Куни кеча “Habertürk” телеканали Кожа сўзларига таянган ҳолда Анқара вакцинани сотиб олмаслигини хабар қилган эди. Гўёки у тегишли лаборатория амалиётига мувофиқ келмайди.
“Баъзан англашилмовчиликлар рўй беради. Россия вакцинаси юзасидан вазирнинг сўнгги баёнотини эътиборга олинг”, - деди агентлик Туркия ССВ матбуот хизматидаги суҳбатдоши.
Туркия вазирининг ўзи ҳам харид қилишдан воз кечилганини тасдиқламади.
“Россия вакцинаси борасида. Маълумки, у токсикологияга оид тегишли лаборатория амалиётидан ўтиши лозим. Биз бу ишни мамлакатимизда бошлаяпмиз. Ҳаммаси муваффақиятли ўтса, муаммо бўлмаслигини айта оламан”, - деди Кожа.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 925 342 киши янги коронавирус билан касалланган. Шулардан 445 мингга яқини тузалиб кетган. 15 мингдан зиёд бемор вирус қурбонига айланган.