Андижонда мактабдан уйга ёлғиз қайтаётган қизалоқларни талон-тарож қилишди

Ўғри аёл қизалоқларга байрам тадбирига олиб боришини айтиб, уларнинг қулоғидан зиракларини ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Андижонда ёлғиз уйига қайтаётган ўқувчи қизларнинг қулоқларидаги зиракларни ечиб олган аёл ушланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Бухорода Рекс лақабли ит ўғрилар изидан тушиб, жиноятни фош қилди

Ҳодиса Андижонда 2020 йилнинг 26 ноябрь куни кундузи рўй берган.

Фуқаро 26 ёшли Зулфияхон И. шу кабиҳ ниятни режалаштириб, мактаб ўқувчилари 8 ёшли Райёна ва 7 ёшли Зариналарнинг ёлғиз келаётганлигидан фойдаланиб, уларга байрам табриги олиб боришни айтиб қизчаларнинг қулоғидан 2 жуфт зиракларини ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Орадан бир кун ўтиб, соат 13:00 ларда аёл ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, А.Темуршоҳ кўчасида мактаб ўқувчиси - вояга етмаган 9 ёшли Мунисанинг ёлғиз келаётганидан фойдаланиб, унга байрам тадбирида иштирок этишини айтиб, қулоғидан бир жуфт зиракларини ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Бургут қармоққа илинган балиқни ўғрилаб кетди - видео

Терговга қадар текширув давомида, гумон қилинувчи Зулфияхон И.,дан жабрланувчилар Райёна Ш., ва Зарина А.,ларга тегишли бўлган сирғалар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Зулфияхон И.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "а" банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.