Тошкент ҳокими Ўзбекистон йога федерациясига раис бўлди

Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди. Очилиш маросимида сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу янги бино билан барчани, айниқса, йога билан шуғулланиб келаётганларни табриклади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тантанали очилиш маросимида Адлия, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Тошкентдаги Ҳиндистон маданият маркази вакиллари иштирок этдилар.

“Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу янги бино билан барчани, айниқса, йога билан шуғулланиб келаётганларни табриклади”, - дейилган хабарда.

Ортиқхўжаев ҳозирда йогани аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича қилинаётган ишларга тўхталиб ўтди. “2020-2024 йилларда Йога федерациясини ривожлантириш дастури” тасдиқлангани ҳамда унинг ижроси юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилганлигини маълум қилди.