Россия “ЭпиВакКорона” ҳужжатларини ЖССТга юборди

Россия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан коронавирусга қарши “ЭпиВакКорона” вакцинаси борасидаги қарори кутмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Коронавирусга қарши Россиянинг “ЭпиВакКорона” вакцинаси ҳужжатлари 8 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) юборилди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.

"Вектор" вакцинаси кимларга мос келиши маълум бўлди

“8 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига яна бир Россия вакцинаси “ЭпиВакКорона” ҳужжатлари юборилган эди. ЖССТ қарорини кутяпмиз”, - деди Попова янги коронавирус инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашишга бағишланган конференцияда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шунингдек, Попова минг нафарга яқин кўнгиллилар ушбу вакцинанинг биринчи компонентини олгани ва улар соғлиғи борасида шикоят қилишмаганини маълум қилди.

Новосибирскнинг “Вектор” маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши иккинчи Россия вакцинаси 14 октябрь куни рўйхатдан ўтказилди. Ҳозирда унинг рўйхатга олинганидан сўнг ўтказиладиган синовлари ўтказилмоқда. Россия ССВ 16 ноябрь куни “ЭпиВакКорона” вакцинасининг 150 нафар 60 ёшдан юқори кўнгиллиларда ва 18 ноябрдан уч минг нафар кўнгиллиларда ушбу синовларни ўтказишга рухсат берди.