Путинни матбуот-анжумани: фуқаролар ҳам савол беришлари мумкин бўлади

Жорий йил матбуот-анжуманига тўғридан-тўғри мулоқот элементлари киритилади: фуқаролар "Москва - Путинга" иловаси орқали саволлар беришлари мумкин бўлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Россия телеканаллари Владимир Путиннинг анъанавий матбуот-анжуманига уч соат вақт ажратишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Путин ва 1895 журналист: катта матбуот-анжуманида янграган асосий фикрлар

Тадбир 17 декабр куни Москва вақти билан 12:00да бошланади. Президент видео-алоқага ўзининг Ново-Огарёводаги қароргоҳидан чиқади.

Федерал ва хорижий ОАВлар журналистлари Халқаро савдо марказида фаолият юритишади. Регионал ОАВ вакиллари ўз федерал округидан чиқмаган ҳолда тадбирда иштирок этишлари мумкин.

Жорий йилда матбуот-анжуманига тўғридан-тўғри мулоқот элементлари киритилади: фуқаролар "Москва - Путинга" иловаси орқали саволлар беришларига имконият яратилган. Айни вақтда иловани юклаб олиш мумкин.

Путиннинг катта матбуот-анжумани 2001 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Қоидага кўра, мамлакат етакчиси аввалига иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларга тўхталади, шундан сўнг журналистлар ўз саволларини беришади.

Ўтган йили матбуот-анжумани 19 декабр куни бўлиб ўтган ва тўрт соату ўн саккиз дақиқа вақтни олган. ОАВ вакиллари 70дан ортиқ саволларни беришга улгурганлар.